Тил – дил ойнаси ёхуд инглиз тилини ўрганиш қийинми? Инсон дунёга келиб, ҳаёт моҳиятини билишга, ўзликни англашга ҳаракат қилади. Аждодлар босиб ўтган йўл, уларнинг шарафли хизматларига баҳо беради. Буни дунё халқлари миқёсида талқин этсак, миллатни миллат сифатида танитувчи, бошқалардан фарқлашдаги жиҳатлар яққолроқ кўринади.
Ёши қирқлардан ошган зиёли бир киши билан суҳбатлашиб қолдим. Мактабда инглиз тилидан дарс берар экан. Суҳбатимиз тил ҳақидаги мавзуга бурилганда у киши қизиқ бир ҳаётий воқеани ёдга олди ва "Агар қулай шароит, муҳит яратилса, ҳар қандай одам икки-уч ой ичида бемалол бирор-бир халқ тилини ўзлаштириши мумкин, - дея гапида давом этар экан: -Яқинда малака оширишга кетган бир танишим инглиз тилини мукаммал билмаса-да, уч ой хорижда яшаб суҳбатлашиш даражасига етганига хайрон қолдим" - деди. Демак, ҳамма гап тил ўрганиш учун муҳитнинг бўлишида. Айтганча, биз бу ҳаётий мисолни бежиз келтирмадик.
Халқимизда ажойиб бир нақл бор. "Тил билган эл билади". Шундай экан, ўз тилини мукаммал билган киши, бошқа тилларни ўрганишга киришиши табиий ҳол. Хусусан, инглиз, немис, француз, рус тиллари ва бошқалар. Дунёдаги барча тилларнинг ўзига хос структураси, қонун-қоидалари, талаффуз меъёрлари бўлгани каби, инглиз тилини ўрганишда ҳам ҳудди шундай қонун-қоидаларига дуч келасиз. Дейлик, биз учун ўрганилиши қийин бўлиб кўринаётган инглиз тили ҳам, маълум бир математик формулаларга таяниб иш кўради. Масалан, замонларнинг ясалиши, сўроқ гапларнинг қўлланилиши, диалоглардаги савол-жавоблар шулар жумласидан.
Ўзбек тили бадиий ижодида қўлланиладиган инверсия ҳодисаси гапда сўзларнинг алмашиниб келиниши шу билан бирга охангдорликни юзага келтирилиши ҳисобланади. Ҳудди шу ҳодисани инглиз тилида учратишимиз қийин. Лекин, катта ҳажмдаги матнларни таржима қилаётганимизда ўша қолипнинг ўзига эмас, балки ўзбек тилининг ўз ички имкониятларидан фойдаланишимиз мумкин.
Инглиз тилини юқорида таъкидлаганимиздек, илмий жиҳатдан ҳам ўзлаштириш мумкин, аммо уни суҳбатлаб, турли матнларни тинглаш, бахслар, шу тилда сўзлашувчилар билан мулоқотларни ташкил этмаса олдинга қараб силжиш жуда қийин. Шу ўринда шундай савол пайдо бўлади. Биз чет тилларини, айниқса инглиз тилини ўрганишга ёш авлодни қандай қилиб жалб қилишимиз мумкин.
Ўзбек тили бадиий ижодида қўлланиладиган инверсия ҳодисаси, яъни гапда сўзларнинг алмашиниб келиниши шу билан бирга охангдорликни юзага келтириши ҳисобланади. Ҳудди шу ҳодисани инглиз тилида учратишимиз қийин. Лекин, катта ҳажмдаги матнларни таржима қилаётганимизда ўша қолипнинг ўзига эмас, балки ўзбек тилининг ўз ички имкониятларидан фойдаланишимиз мумкин.
Оддийгина бир ҳолат, сиз жамоатчилик транспортидасиз, сиз ҳам ҳамроҳингиз ҳам инглиз тилида гаплашишни уддалай оласиз. Сизлар бемалол шу тилда гаплашиб кетмоқдасиз. Сизларнинг суҳбатингиз ўзингиздан кичкиналарни бефарқ қолдирмайди, албатта. Уларнинг сизларга ҳавас билан қараши таббий ҳол. Келажакда албатта мен ҳам шу кишилардек бўлишга ҳаракат қиламан, дея ният қилган болакай, келгусида яхши таржимон бўлганини пайқамай қоламиз. Бу ўринда ота-оналарнинг ҳам ўрни беқиёс. Фарзандини турли тўгаракларга қатнашишини таъминлаш, тил ўрганишга қизиқтириш, келажак ҳаётларини бутунлигича ўзгартириб юбориш қудратига эга.Хўш, бунинг учун биздан нима талаб этилади?
Фақатгина қунт, сабр-тоқат, асосийси тил ўрганишга муҳаббат. Бу дунёда ҳамма нарсанинг иложи топилиши топилиши мумкин, лекин вақтни орқага қайтаришнинг ҳеч имкони йўқ. Ўтаётган ҳар бир дақиқанинг қадрига етайлик. Тил ўрганишга киришайлик.
Бугун ташлаган катта одимимиз эртанги нурли келажагимизга пойдевор бўлсин.
|